| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ҚАРИНДОШЧИЛИК ВА НАФАҚА
ТАРЗИДА САРФЛАШ ТАСАРРУФИ ҲУҚУҚИ
Нафақа қилиш ҳам тасарруф ҳуқуқидандир. У эвазсиз сарфлашдир. Эвазли сарфлаш нафақа дейилмайди. Оллоҳ Таоло айтади:
«وَأَنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ»
– „Оллоҳ йўлида сарфланглар!“, [2:195]
яна айтади:
«وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ»
– „... Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладиган тақволи кишилар...“, [2:3]
яна айтади:
«لِيُنفِقْ ذُو سَعَةٍ مِنْ سَعَتِهِ»
– „Бойлик эгаси бойлигидан сарфласин“. [65:7]
Ислом бу йўлга ҳам юриб, нафақа қилинадиган жойларни белгилаб, унга қонун-қоидалар чиқариб қўйган. Мол эгасига тасарруфни мутлақ топшириб, хоҳлаганча сарфлашига қўйиб бермайди. Балки унга ҳаётлигида ҳам, ўлганидан кейин ҳам қандай тасарруф қилишини белгилаб беради. Шахснинг ўз мулкини бошқага эвазсиз ўтказиши ё уни одамларга бериб юбориши билан ёки ўзига ва қарамоғидагиларга сарфлаши билан бўлади. Бу сарф ҳаётлигида совға, ҳадя, нафақа кабиларни қилиши билан, вафотидан кейин эса васият кабилар билан бўлади. Ислом бу тасарруфга аралашиб шахсни уруш чоғида мусулмонга қарши кучлантирадиган нарсани душманга бериш ёки ҳадя қилишдан қайтарган. Шунингдек, ўзи ва қарамоғидагиларнинг ҳожатига ярашасини олиб қолгандан кейингина қолганини бериш, ҳадя ё садақа қилишга буюради. Ўзи ёки қарамоғидагилар муҳтож бўла туриб берса, берганларининг ҳаммаси - бекор. Пайғамбар с.а.в.:
«خَيْرُ الصَّدَقَةِ مَا كَانَ عَنْ ظَهْرِ غِنًى، وَابْدَأْ بِمَنْ تَعُولُ»
«Энг яхши садақа беҳожатлик ортидан қилинганидир ва уни қарамоғингдагилардан бошлагин», дедилар. Бу ҳадисни Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. Дорамий Жобир ибн Абу Абдуллоҳдан ривоят қилади:
48-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|